Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Ғалабага ҳақли бўлдик деб ўйлайман"

Клуб янгиликлари
- Афсуски, "Навбаҳор"га қарши ўйинларда доим вақт кўпроқ футбол билан эмас, балки жанжаллар билан ўтади. Тўқнашувларга жуда кўп вақт йўқотамиз. Ҳар бир тўхталиш ёки бурчак тўпи учун футболчилар ўртасида баҳс бўлади. "Навбаҳор" бугун асосан ҳимояланди ва қарши ҳужумга ўтди. Биз тўпни кўпроқ ўзимизда ушладик ва ўйинни назорат қилдик. Рақиб посбони бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди. Асосий эътиборни футболга, тўпга қаратишимиз лозим. Рақиблар билан содир бўладиган сон-саноқсиз тўхталишларга эмас. Бугун ўйинни аксар вақтда назорат қилдик ва ҳақли ғалабани қўлга киритдик деб ўйлайман.

Мавсум энди бошланди, яхши ҳолатга кириб олиш учун барчага бир неча ўйинлар керак бўлади. Беш футболчимиз терма жамоа сафидан қайтишди ва дарҳол яна майдонга тушишди. Бундай ҳолатлар ҳам кичик таъсир ўтказади.

Бугун "Ал Ҳилол"га қарши ўйинга тайёргарлик бўлмади. Қандай қилиб Ўзбекистон чемпионати ўйини орқали Чемпионлар лигасига тайёрланиш мумкин? "Навбаҳор"га қарши баҳсдан кейин "Ал Ҳилол" ҳақида ўйлашни бошлаймиз. Бу алоҳида янги ўйин, янги воқеа. Футболда ҳамиша навбатдаги учрашув энг муҳим нарса.

"Навбаҳор" Чемпионлар лигасида ўйнашга қодирми? Ўзбекистонда бу турнирда ўйнай оладиган 5-6та клуб бор. "Навбаҳор" ҳам улар қаторида.

Сидиқов ва Комилов умумий гуруҳда тўлиқ куч билан машғулот ўтказишга деярли тайёрлар. Тахминан 3-4 ҳафтадан сўнг улар тўлиқ куч билан машғулот ўтказишади.

Сўзим охирида "Навбаҳор" мухлисларига оқ йўл тилаб қолмоқчиман. Ўтган йил ушбу клуб мухлислари Тошкентдан қайтаётганда автоҳалокат содир бўлганди, бугун узоқ йўл босиб келганларга раҳмат айтаман ва улар эсон омон уйларига етиб олишларини тилайман.