Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2008" Минскда халқаро турнирда совриндор бўлди!

Клуб янгиликлари

Академиямизнинг 2008 йилда туғилган тарбияланувчилари Минскда "Динамо Кубоги" мусобақасида учинчи ўринни эгаллашди.

Минскнинг "Динамо" клуби соврини учун ўтказилган халқаро турнир гуруҳ босқичида 7-ОЗБЎСМ жамоасини 2:0, "Минск"ни 2:1 ҳисобида енгган Асқар Холмуродов шогирдлари 5-БЎСМ билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Шу тариқа гуруҳда пешқадамга айланган футболчиларимиз чорак финалда "Юность" жамоасидаги тенгқурларини 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Ярим финалда Украинанинг "Карпати" клубига 1:3 ҳисобида имконият бой берилди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда Минскнинг "Динамо" жамоаси ягона гол эвазига доғда қолдирилди. Шундай қилиб, "Пахтакор-2008" навбатдаги халқаро мусобақада ҳам ишончли иштирок этди.

Жамоамиз ярим ҳимоячиси Сайфиддин Содиқов турнирнинг энг яхши ярим ҳимоячиси сифатида эътироф этилди.