Клуб янгиликлари

Элдор Суюнов: "Эрон жамоалари тартибли футбол намойиш этишади"

Клуб янгиликлари

"Шаҳр Ходро" билан учрашув арафасида "Пахтакор" дарвозабони бўлажак ўйинга оид фикрларини билдириб ўтди.

- Бўлажак рақиб тўғрисида нималарни биласиз?
"Шаҳр Ходро" жамоаси ҳақида деярли маълумотга эга эмасман, аммо уларнинг таркибига қараганимда Эроннинг машҳур ва ёши каттароқ футболчиларидан 2-3 нафари шу жамоада ўйнаётганини кўрдим.

- "Пахтакор" ва ўзбек жамоалари Эрон жамоалари билан муваффақиятли ўйнашади. Улар билан ўйинлар қандай кечади?
Статистика бўйича "Пахтакор" ва умуман ўзбек клублари Эрон жамоалари билан ўйинларда натижалари ижобий бўлса-да, уларга қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Чунки эронликлар жисмонан жуда бақувват ва араб клубларига нисбатан тартибли футбол намойиш қилишади.

- Дастлабки ғалабадан сўнг жамоада кайфият қандай?
Бизда доимгидек кайфият жуда яхши. Чемпионлар лигасида ҳар бир қўлга киритилган очконинг аҳамияти юқори эканини яхши биламиз, лекин шу билан бирга жамоада босим йўқлигини айтиб ўтган бўлардим.