Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" учрашувини стадионда кузатинг!

Клуб янгиликлари

17 февраль куни "Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 2-турида Эроннинг "Шаҳр Ҳодро" жамоасини қабул қилади.

Шу куни жамоамиз Чемпионлар лигасининг 2-турида Эроннинг "Шаҳр Ходро" клуби билан майдонга тушади. Дастлабки ўйиндаги ғалабадан сўнг "Шерлар" янада юқори кайфиятда муҳим ўйинга тайёргарлик кўришмоқда. Навбатдаги ғалаба "Пахтакор"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятини анча оширади. Шу сабабли яна бир муҳим учрашувда жамоамизни стадионда қўллаб-қувватлаш учун барча ишқибозларни таклиф этамиз. Ўзбекистон ва Эроннинг етакчи жамоалари ўртасидаги тўқнашувни ўтказиб юборманг. Ўйин 17 февраль, душанба куни "Пахтакор" стадионида 16:00да бошланади.

Чипталарни "iTicket.uz" сайти, иловаси ва кассаларидан, шунингдек, "Пахтакор" стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин.