Клуб янгиликлари

Чемпионлар лигасини ғалаба билан бошладик

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Чемпионлар лигаси-2020ни муваффақиятли бошлади.

"Шабаб Ал Аҳли"га қарши беллашувда Шота Арвеладзе ўтган мавсумда кўпроқ майдонга туширилган футболчиларга асосий таркибда ишонч билдирди. Дастлабки дақиқалардан ташаббусни ўз томонига оғдирган жамоамиз 18-дақиқада ҳисобни очди. Рақибдан тўпни олиб қўйган Машарипов 22 метрлардан тўпни олдинга чиқиб кетган дарвозабон устидан ошириб ташлади ва чиройли гол билан Чемпионлар лигасининг 2020 йилги гуруҳ босқичида биринчи тўп муаллифига айланди. Биринчи бўлимда Сергеев, Черан ва Ҳамдамовда орадаги фарқни оширишга имкониятлар юзага келди, аммо уларга аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимни "Шабаб Ал Аҳли" фаолроқ бошлади. Бу эса 67-дақиқада ҳисоб тенглашишига сабаб бўлди. Бурчак зарбасидан кейин йўлланган тўпни Суюнов қайтарди, бироқ қайтган тўпга биринчи етиб келган Педро Конде мувозанатни тиклади. Дарҳол ҳужумга ўтган "Пахтакор" яна олдинга ўтди. Ҳамдамов узатиб берган тўпни Черан ўнг оёғи билан ерлатиб яқин масофадан дарвозага йўллади - 2:1. Ушбу натижа ўйин якунигача ўзгармади. "Шерлар" мавсумни муҳим ғалаба бошлашди!

"ПАХТАКОР" - "ШАБАБ АЛ АҲЛИ" - 2:1 (1:0)
10 февраль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 10476 томошабин.
Ҳакамлар: Адҳам Муҳаммад Тума Маҳадмеҳ, Аҳмад Моаннес Нади, Муҳаммад Мустафо Ҳассан (барчаси Иордания), Сайёджон Зайнидддинов (Тожикистон).
Ҳакамлар назоратчиси: Саад Комил Алфадҳли (Кувайт).
Комиссар: Но Жин Кюн (Корея).
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов (Анзур Исмоилов, 81), Кримец, Сайфиев (Козак, 90+1), Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 73).
"Шабаб Ал Аҳли": Мажид Носир, Муҳаммад Марзуқ, Абдулазиз Ҳайкал, Муҳаммад Себил, Юсуф Жабер, Азиз Ғаниев (Ҳариб Абдулла, 74), Исмоил Алҳаммади (Аҳмад Ҳалил, 71), Абдулла Нақби, Мажид Ҳассан (Эйд Ҳамис, 84), Федерико Картабия, Педро Конде.
Голлар: Машарипов, 18 - 1:0. Педро Конде, 67 - 1:1. Черан, 70 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Педро Конде, 42. Собирхўжаев, 56. Ҳамробеков, 61.