Клуб янгиликлари

Рақибимиз - "Шабаб Ал Аҳли"

Клуб янгиликлари
Чемпионлар лигасининг 1-туридаги рақибимиз билан яқиндан таништириб ўтамиз.

"Ал Аҳли" клуби Дубайда 1958 йил ташкил қилинган. 1970-йилларда уч марта мамлакат чемпионига айланган "Аҳли" навбатдаги катта ғалабаларини узоқ йиллар кутган ва 2006 йилда буни уддалаган. Охирги йилларда ушбу клуб БААнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. Умумий ҳисобда "Аҳли" ҳисобида БААдаги мусобақаларда қўлга киритилган 24 соврин мавжуд. Сўнгги бор 2016 йил жамоа чемпионликни қўлга киритган. Ўтган мавсум чемпионатда 2-ўринни эгаллаган "Шабаб Ал Аҳли" ушбу мавсумда ишонч билан пешқадамлик қилмоқда ва олтин медалларни қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлиб турибди.

2017 йил Дубай шарафини уч клуб - "Аҳли", "Шабаб" ва "Дубай" клубларининг бирлашуви сабабли "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси ташкил топган. Жамоани 2018 йилдан буён аргентиналик Родольфо Арруабаррэна бошқариб келмоқда. Мураббий сифатида у "Бока Хуниорс" билан 2015 йил Аргентина чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, "Райян" билан Қатарда ва "Шабаб Ал Аҳли" билан БААда кубок баҳсларида зафар қучган.

Тўлиқ номи: "Шабаб Ал Аҳли Дубай"
Лақаби: "Қизил рицарлар"
Ташкил этилган йили: 1962
Стадиони: "Рашид", 10000 ўриндиқли
Бош мураббийи: Родольфо Арруабаррэна (Аргентина).
Совринлари: 7 карра БАА чемпиони (1974–75, 1975–76, 1979–80, 2005–06, 2008–09, 2013–14, 2015–16), 9 марта БАА Президенти Кубоги соҳиби (1974–75, 1976–77, 1977–78, 1995–96, 2001–02, 2003–04, 2007–08, 2012–13, 2018–19), 4 бор БАА Лига Кубоги (2011–12, 2013–14, 2016–17, 2018–19), 4 марта БАА Суперкубоги соҳиби (2009, 2013, 2014, 2016).

"Шабаб Ал Аҳли"нинг ОЧЛ учун рўйхати
Дарвозабонлар
1. Жамол Исмоил
17. Ҳассан Ҳамза
55. Мажид Носир
Ҳимоячилар
2. Салмин Ҳамис
4. Муҳаммад Марзуқ
5. Волид Аббос
9. Абдулазиз Ҳайкал
13. Муҳаммад Себил
18. Муҳаммад Исмоил
20. Юсуф Жабер
21. Муҳаммад Жабер
33. Халифа Муборак
37. Аҳмад Абдуллоҳ
Ярим ҳимоячилар
6. Азиз Ғаниев (Ўзбекистон)
7. Исмоил Ал Ҳаммади
8. Волид Ҳуссайн
15. Абдулла Нақби
26. Ҳассан Иброҳим
30. Муҳаммад Жума
42. Леонардо (Бразилия)
78. Эйд Хамис
88. Мажид Ҳассан
99. Федерико Картабиа (Аргентина)
Ҳужумчилар
10. Педро Конде (Испания)
11. Аҳмад Ҳалил
34. Ҳариб Абдуллоҳ