"Пахтакор" академиясининг 2008 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Беларусда ўтказиладиган турнирларда иштирок этишади.
Раҳматилла Муҳаммадраҳимов бошчилик қилаётган жамоа 4-7 февраль кунлари Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган "Бизнинг келажагимиз-2020" мусобақасида ўйнайди. Гуруҳда ёш футболчиларимиз Россиянинг "Псков-747" ва РОЗК Тверь, шунингдек, Беларуснинг "ОЗРМ БГУ-08" Богайчук жамоалари билан тўқнаш келишади.
2008 йилнинг яна бир жамоаси мураббий Асқар Холмуродов бошчилигида 18-20 февралда Минскда ташкил этиладиган бошқа бир турнир - "Динамо Кубоги"да қатнашиши мўлжалланмоқда.
Сўнгги янгиликлар
- 13.06 Превью. "Бунёдкор" - "Пахтакор"
- 29.05 Игорь Сергеев "Пахтакор" рекордчисига айланди
- 25.05 Камолиддин Тожиев: "Бугун энг муҳими ғалаба қозондик"
- 25.05 "Хоразм" устидан иродали ва қийин ғалаба
- 24.05 Превью. "Пахтакор" - "Хоразм"
- 18.05 Камолиддин Тожиев: "Ҳужумкор футбол билан ғалаба қозондик"
- 18.05 Навоийда йирик ғалаба
- 17.05 Превью. "Қизилқум" - "Пахтакор"
- 13.05 Камолиддин Тожиев: "Ҳимоя борасида кўпроқ ишлашимиз керак"
- 13.05 Кубокда "Насаф" дарвозасига 6 гол урдик
2008 йил тарбияланувчилари халқаро мусобақаларда қатнашади
Клуб янгиликлари
