Клуб янгиликлари

"Шерлар" назорат баҳсида ғалабани қўлдан чиқаришди

Клуб янгиликлари
Шота Арвеладзе мазкур баҳсда асосий таркибда деярли ўтган мавсумдаги 11 футболчидан фойдаланди, фақат ўнг қанотда Алижонов ўрнини Салимов эгаллади. Биринчи бўлимда "Пахтакор" вазиятлар яратишда кичик устунликка эга бўлди. Бир ҳолатда Сергеевнинг аниқ зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни қайтариб қолди.

Иккинчи бўлим бошида жамоамиз ҳисобни очди. Машариповнинг оширган тўпидан кейин Сайфиев боши билан дарвозани ишғол қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида майдондаги барча футболчилар алмаштирилди. 85-дақиқада ҳакам белгилаган пенальтидан Роман Еременко унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи назорат ўйинида "Пахтакор" "Ростов" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Иккинчи баҳс 25 январь куни Словакиянинг "Жилина" жамоаси билан бўлиб ўтади.

"ПАХТАКОР" - "РОСТОВ" - 1:1 (0:0)

"Пахтакор": Суюнов, Салимов (Йўлдошев, 63), Аъзамов (Эшмуродов, 63), Кримец (Исмоилов, 63), Сайфиев (Козак, 63), Ҳамробеков (Холматов, 63), Собирхўжаев (Иминов, 15; Розиев, 80), Ҳамдамов (Маҳмудҳожиев, 63), Черан (Абдураҳимов, 63), Машарипов (Собиржонов, 63), Сергеев (Ҳошимов, 63).

"Ростов": Седов, Ведерников, Хадзиканудиц, Попов, Ионов, Прошляков, Салетрос, Байрамян, Саплинов, Кожемякин, Козлов.
Голлар: Сайфиев 52 - Еременко 85-пен.