Клуб янгиликлари

"Пахтакор" БАА йиғинини бошлади

Клуб янгиликлари
Дастлаб Тошкентдан Дубайга парвоз қилган "Шерлар" сўнг Абу Даби амирлигига автобусда етиб боришди. У ерда "Marriott" меҳмонхонасига жойлашган жамоамиз шу куннинг ўзида машғулот ўтказди. 

Бир соатдан ортиқ вақт мобайнида футболчилар дастлаб жисмоний машқлар билан қизишиб олгач, кейин тўп билан ишлашга ўтишди. Бугун икки маҳал машғулот ўтказиш кўзда тутилган. 

Эслатиб ўтамиз, йиғин давомида учта назорат беллашуви ўтказиш мўлжалланган. 20 январь куни Россиянинг "Ростов", 24 январда Словакиянинг "Жилина" ва 29 январь санасида Жанубий Кореянинг "Сувон Самсунг" жамоалари билан ўйинлар ўтказилади.