Клуб янгиликлари

“Пахтакор” Тошкентдаги йиғинни якунлади

Клуб янгиликлари

Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини Тошкентда якунлади.

“Жар” стадионида ўтган машғулотларда футболчилар жисмоний ҳолатини тиклаш ва яхши ҳолатга келтириш устида иш олиб борилди. Шунингдек, тўп билан ишлаш ва жамоавий сифатларни юқори даражага келтириш борасида меҳнат қилинди. Сешанба куни “Шерлар”нинг Тошкентдаги йиғини тугади. Энди машғулотлар 15-30 январь кунлари БААда давом эттирилади.