Клуб янгиликлари

“Истиқлол” билан ўйин бекор қилинди

Клуб янгиликлари
“Пахтакор”нинг 14 январь куни Душанбенинг “Истиқлол” жамоаси билан ўтиши белгиланган назорат ўйини бекор қилинди.

Тошкентда ёққан қор майдонлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслиги ва уларни мавсумга янада яхши тайёрлаш учун “Пахтакор” ва “Истиқлол” жамоалари ўртасида 14 январь, сешанба куни ўтиши белгиланган назорат ўйини бекор қилинди.

Жамоамиз 15 январь куни БААнинг Абу Даби амирлигига хориж йиғини учун жўнаб кетади.