Клуб янгиликлари

"Пахтакор" тайёргарликда давом этмоқда

Клуб янгиликлари
Футболчиларимиз мавсумга ҳозирликни қизғин машғулотлар билан давом эттиришмоқда. 

"Жар" стадионида ўтаётган машғулотларда ҳам жисмоний ҳолат, ҳам тўп билан ўйиндаги вазиятлар бўйича ишланмоқда.

Режага кўра, 13 январь куни Душанбенинг "Истиқлол" жамоаси билан назорат баҳси ташкил этилади. 15 январь куни эса жамоамиз БААнинг Абу Даби амирлигига йиғин ўтказиш учун йўл олади.