Клуб янгиликлари

"Пахтакор" тўлиқ таркибда йиғинни бошлади

Клуб янгиликлари
Жамоамиз бугундан Тошкентда тўлиқ таркиб билан машғулотларга қайтди. 

Асосий таркибнинг барча аъзолари мураббийлар штаби бошчилигида машғулотларни бошлашди. Фақат U-23 терма жамоаси сафида Осиё чемпионатига йўл олган Ҳожиакбар Алижонов, Аброр Исмоилов, Жасур Яхшибоев ва Достон Иброҳимов йиғинга Таиланддаги мусобақадан кейин қўшилишади. 

13 январь куни Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказилади. 15-30 январь кунлари эса машғулотлар БААнинг Абу Даби амирлигида ташкил этилади.