Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - требл соҳиби!

Клуб янгиликлари
"Шерлар" ўзбек клублари ичида биринчи бўлиб треблни қўлга киритишди.

Илк бор ташкил этилган Лига Кубогидаги ғалаба "Пахтакор"нинг 2019 йилги мавсумни рекорд билан якунлашини таъминлади - жамоамиз юртимиз клублари орасида биринчи бўлиб, мавсумдаги барча уч мусобақада зафар қучди. "Шерлар"нинг кетма-кет ҳужумлари остида бошланган баҳсда ҳисоб 5-дақиқада очилди. Бунгача футболчиларимиз уч марта зарба йўллашга улгуришганди. Машариповдан тўпни қабул қилган Сергеев бирга-бир вазиятда рақиб дарвозабонини доғда қолдирди. Шундан сўнг бир неча бор қулай имкониятлардан фойдалана олмаган жамоамиз бўлим охирида фарқни оширди. Черан 18 метрлар масофадан ажойиб зарбаси билан гол муаллифига айланди - 2:0.

Иккинчи бўлимда жуда чиройли ўйнаган "Пахтакор" кетма-кет голлар уришда давом этди. Қарши ҳужумдан сўнг Машарипов ва Ҳамдамовнинг фаоллиги эвазига Достон учинчи тўпни киритди. Орадан сал ўтиб, яна Машарипов ҳамда Ҳамдамов ижросидаги ҳужум ажойиб гол билан тугади. Баҳс якунигача Черан ва Алижонов рақиб дарвозасини ишғол қилишди. АГМК бунга икки гол билан жавоб қайтарди. Шу тариқа 6:2 ҳисобидаги ютуқ "Пахтакор"нинг мавсумни требл билан тугатишини таъминлади. 

"ПАХТАКОР" - АГМК - 6:2 (2:0)
4 декабрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1152 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев, А.Буров, Ҳ.Шодмонов, Э.Турсунов.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
Комиссар: А.Давиденко.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов, Кримец (Симич, 58), Сайфиев, Собирхўжаев, Иминов, Ҳамдамов (Маҳмудҳожиев, 79), Черан, Машарипов, Сергеев (Бикмаев, 70).
АГМК: Султонов, Шораҳмедов, Зонич, Б.Йўлдошев (Р.Йўлдошев, 63), Раҳмонов, Сулаймонов, Бойдуллаев, Ж.Умаров, Пиримов, Григалашвили (Тошматов, 50), Полвонов (Ҳакимов, 79).
Голлар: Сергеев, 5 - 1:0. Черан, 42 - 2:0. Ҳамдамов, 50 - 3:0. Ҳамдамов, 55 - 4:0. Ж.Умаров, 64 - 4:1. Черан, 67 - 5:1. Алижонов, 78 - 6:1. Тошматов, 86 - 6:2.
Огоҳлантиришлар: Кримец, 11. Умаров, 30.