Клуб янгиликлари

Ханс Ферел ҳаётдан кўз юмди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"ни 1995 йил бошқарган голландиялик мутахассис Ханс Ферел 9 ноябрь куни дунёдан кўз юмди.

Ушбу мураббий 1995 йил "Пахтакор"га бошчилик қилган ва ўшанда жамоамиз чемпионатда 4-ўринни эгаллаганди. Ферел 9 ноябрь куни Голландиянинг Тилбург шаҳрида вафот этди. Шу муносабат билан Ферелнинг оила аъзолари, дўстлари ва яқинларига "Пахтакор" футбол клуби номидан таъзия изҳор қиламиз.