Клуб янгиликлари

Ёшлар терма жамоасида 7 футболчимиз саралаш баҳсларида қатнашади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар жамоасининг 7 нафар ўйинчиси Ўзбекистон U-19 терма жамоаси таркибида Осиё чемпионати саралаш беллашувларида иштирок этади.

6-10 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Хобар шаҳрида бўлиб ўтадиган баҳсларда Суннатилло Ҳамиджонов, Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Диёр Рамазонов, Беҳзод Шамсиев, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Розиев терма жамоа шарафини ҳимоя қилишади. Гуруҳда терма жамоамиз Ҳиндистон, Афғонистон ва Саудия Арабистони термалари билан тўқнаш келади.