Клуб янгиликлари

"Сўғдиёна" - "Пахтакор". Учрашувга оид маълумотлар

Клуб янгиликлари

11 июнь куни олий лигада 11-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
"Пахтакор" бу турда Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

 

Тайёргарлик
Терма жамоа йиғини сабабли бир қатор футболчиларимиз клуб ихтиёрида бўлишмади ва улар машғулотларга 9 июнда қўшилишди. Қолган футболчилар эса бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида Қибрайда машғулотларда иштирок этишди. Ҳар икки жамоа 10-турдан кейин қисқа таътилга эга бўлиб, кейин машқларга киришди.
 

Қарама-қаршилик
Ҳозиргача жамоалар олий лигада 40 бор тўқнаш келишган. 32 учрашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 мартадан рақиб муваффақияти ва дуранг кузатилган. Жиззахликлар дарвозасини жамоамиз 107 марта ишғол қилиб, дарвозасидан 35 тўп олиб чиққан.
 

Ўйин расмийлари
Беллашувда Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди.
 

"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Артём Калинин (Қарши), Владлен Лушин (Гулистон), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Владимир Штерн.
 

Ёшлар таркиблари баҳси "Сўғдиёна" стадионида 10 июнь куни 17:30да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви ҳам ушбу стадионда 11 июнь куни бўлиб ўтади ва 19:00да старт олади.