Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги финалида!

Клуб янгиликлари
Баҳсни ташаббус билан бошлаган жамоамиз рақиб дарвозаси сари зарба беришда дастлабки 30 дақиқада муаммога дуч келди. "Насаф"нинг илк кескин ҳужуми гол билан якунланди. Қанотдан оширилган тўпни Абдухолиқов яқин масофадан дарвозага йўллади. 32-дақиқада Сергеевнинг зарбасини рақиб посбони бартараф этган бўлса, кейинги дақиқада ҳисоб тенглашди. Ҳамробековнинг жарима майдонига оширган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллади - 1:1. Икки дақиқа ўтгач, Сергеев ва Ҳамдамовнинг хавфли уринишлари голга айланмади. 39-дақиқада эса Чераннинг узатмасидан кейин Машарипов жарима майдонида бир рақибни алдаб ўтиб, дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 2:1.

Иккинчи бўлимда Сергеевда яна икки бор қулай имконият бўлди. Игорнинг дастлабки зарбаси устунга тегиб қайтган бўлса, иккинчи сафар уринишига аниқлик етишмади. Ўйин охиригача беллашув суръатини назорат қилган "Пахтакор" 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланма олди. 26 октябрь куни ўтадиган финалда "Пахтакор" ва АГМК тўқнаш келади.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 2:1 (2:1)

26 сентябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 12680 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов, А.Раҳимов.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Комиссар: Д.Имомхўжаев.

"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Симич, Кримец, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов (Ғофуров, 87), Черан (Козак, 75), Машарипов, Сергеев (Бикмаев, 90+2).

"Насаф": Неъматов, Ғайбуллаев (Алиқулов, 46), Ғаниев, Саидов, Муртазоев, Абдухолиқов, Муҳиддинов, Нарзуллаев (Насруллаев, 71), Абдураимов, Мухторов (Бозоров, 64), Эшмуродов.

Голлар: Абдухолиқов, 21 - 0:1. Черан, 33 - 1:1. Машарипов, 39 - 2:1.

Огоҳлантиришлар: Абдураимов, 42. Абдухолиқов, 45. Сайфиев, 80.