Клуб янгиликлари

Кубок ярим финалида "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!

Клуб янгиликлари

Чемпионликка эришган жамоамизни 26 сентябрь куни яна бир муҳим ўйин кутиб турибди.

Пайшанба куни "Пахтакор" Тошкентда Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Насаф"ни қабул қилади. Ушбу мусобақада ҳам 11 марта ғолиб чиққан "Шерлар" 12-муваффақият сари қадам ташлашмоқда. "Насаф" билан ҳар бир тўқнашув шиддатли кечади. Шу сабабли мухлисларни қизиқарли баҳс кутиб турибди десак хато бўлмайди.

Ишқибозларни 26 сентябрь, пайшанба куни "Пахтакор" стадионига чорлаймиз. Беллашув соат 18:00да старт олади. Стадионга ташриф буюринг, "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг ва чиройли футболдан баҳраманд бўлинг!