Клуб янгиликлари

"Металлург" - "Пахтакор". Превью

Клуб янгиликлари

Суперлига 20-турида "Шерлар" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлишади.

Жамоалар сафида учрашувни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

"Локомотив" Қўқондаги баҳсда очко йўқотган тақдирда жамоамиз 20-турдаёқ 12-чемпионликни расмийлаштириши мумкин. Бунинг учун яқин таъқибчининг очко йўқотиб, Бекободда "Пахтакор"нинг ғалаба қозониши талаб этилади. Чемпионлик учун жамоамизга камида 5 очкони қўлга киритиш ёки таъқибчининг очко йўқотиши ҳамда бир ғалаба керак бўлади.

Чемпионатларда жамоалар 45 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 37тасида "Шерлар" ғалабага эришган бўлса, 4 баҳсда кучлар тенг келган ва яна 4 ўйинда рақиб муваффақият қозонган. "Пахтакор" 119 тўп киритган ҳолда дарвозасидан 34 гол олиб чиққан. Жамоамизнинг энг йирик ғалабаси 6:0 натижаси билан қайд этилган. Бекободдаги 22 учрашувда "Пахтакор" 16 ғалаба, 2 дуранг ва 4 мағлубиятга эга.

"Металлург" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 21 сентябрь, шанба куни соат 18:00да "Металлург" стадионида бошланади.

“МЕТАЛЛУРГ” – “ПАХТАКОР”
Ҳакамлар: Равшан Абдивоҳидов, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Олим Тўйчибоев.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Шохрух Саид.