Клуб янгиликлари

"Пахтакор" назорат баҳсида АГМК билан ўйнайди

Клуб янгиликлари

Мавсумнинг қолган ўйинларига тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз 8 сентябрь куни назорат учрашуви ўтказади.

Терма жамоаларга чақирилган ўндан ортиқ футболчилар машғулотларга тўлиқ ҳолда 12 сентябрь кунидан қайтишади. Унгача эса тайёргарлик қолган ўйинчилар билан давом эттирилади. 8 сентябрь куни Олмалиқда АГМКга қарши назорат ўйини ўтказилиши режалаштирилган. Суперлигада эса "Шерлар" 15 сентябрь куни 19-тур доирасида Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлишади.