Клуб янгиликлари

Кун тарихи - 24 август

Клуб янгиликлари

Ушбу санада "Пахтакор" ички ва халқаро ўйинларда майдонга тушган, Станислав Семёнов ва Андрей Якубик таваллуд топган.

1958 йил "Пахтакор" Тошкентда Хитойнинг Чанчун ҳудуди терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган. Голлар Олег Моторин ва Виталий Виткалов томонидан урилган. 1981 йил Москванинг "Спартак" жамоаси билан энг ёдда қоларли баҳслардан бири бўлиб ўтган. Тошкентда жамоамиз номдор рақибдан 3:0 ҳисобида устун келган. Андрей Якубик, Марат Кабаев ва Ҳусан Бойматов гол муаллифларига айланган.

1958 йил
"Пахтакор" - Чанчун терма жамоаси - 2:2 (2:0). Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Голлар: Моторин 28, Виткалов 45 - Ли Гун Чжу 61, 65.

1969 йил
"Пахтакор" - "Уралмаш" - 1:0 (0:0). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 15000 томошабин.
Гол: Иноятов 69.

1973 йил
Пхеньян терма жамоаси - Пахтакор - 0:0. Пхеньян.

1981 йил
"Пахтакор" - "Спартак" - 3:0 (0:0). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 7940 томошабин.
Голлар: Якубик 58, Кабаев 68, Бойматов 90.

1982 йил
"Нефтчи" (Боку) - "Пахтакор" - 4:2 (3:2). Боку. Ленин номли стадион. 5150 томошабин.
Голлар: Қурбонов 17, Алиев 29-пен, 34, Аҳмедов 86 - Якубик 15, 24.

1983 йил
"Динамо" (Тбилиси) - "Пахтакор" - 1:1 (0:1). Тбилиси. "Динамо" стадиони. 14200 томошабин.
Голлар: Какилашвили 84 - Шквирин 40.

1984 йил
"Динамо" (Москва) - "Пахтакор" - 5:0 (4:0). Москва. "Динамо" стадиони. 9800 томошабин.
Голлар: Пудишев 1, Газзаев 5, 28, Аргудяев 15, 77.

1988 йил
"Пахтакор" - "Спартак" (Оржоникидзе) - 1:0 (1:0). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 28000 томошабин.
Гол: Синелобов 29.

1998 йил
"Навбаҳор" - "Пахтакор" - 2:0 (0:0). Наманган. Марказий стадион. 30000 томошабин.
Голлар: Қурбонов 47, Гамбаров 80.

2009 йил
"Машъал" - "Пахтакор" - 0:0. Муборак. Баҳром Вафоев номли стадион. 4011 томошабин.

Ушбу кунда "Пахтакор" тарихида катта из қолдирган футболчилар туғилган. Ҳимоячи Станислав Семёнов 7 мавсум давомида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Жамоа илк ташкил этилган йиллари у "Б" ва "А" классида муносиб ўйинлари билан мухлислар хотирасида қолган.

Ҳужумчи Андрей Якубик эса "Пахтакор"да иккинчи ёшлигини бошдан кечирган. Жами 131 учрашувда у рақиб дарвозаларини 70 бор ишғол қилган. 1979 йилги ҳалокатдан кейин у фаолиятини жамоамизда давом эттирган. Голлари билан кўплаб ғалабаларга ҳисса қўшган Якубик "Пахтакор" тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири саналади.

Шу санада туғилганлар:
Станислав Семёнов – 24.08.1937 (ҳимоячи, "Пахтакор"да 119 ўйинда 6 гол, 1957-63)
Андрей Якубик – 24.08.1950 (ҳужумчи, "Пахтакор"да 131 ўйинда 70 гол, 1979, 1980-84) 
Эркин Жабборов – 24.08.1985 (дарвозабон, "Пахтакор"да 8 ўйин, 2009-10).