Клуб янгиликлари

Ўн нафар футболчимиз миллий терма жамоаларга чақирилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг ўн футболчиси миллий терма жамоалар йиғинига таклиф этилди.

Сентябрь ойига белгиланган ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябрь куни Фаластин билан жаҳон чемпионати саралаш ўйини, 9 сентябрда Ироқ билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Эктор Купер жамоамизнинг 9 нафар футболчисини шу беллашувлар учун йиғинга чақирди. Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов, Игорь Сергеев унда иштирок этишади.

Черногория терма жамоаси бош мураббийи Фарук Хаджибегич томонидан Марко Симич 5 ва 10 сентябрь кунлари Подгорицада Венгрия ва Чехия терма жамоаларига қарши ўйинларга таклиф этилди.