Клуб янгиликлари

Кетма-кет бешинчи йирик ғалаба

Клуб янгиликлари

Суперлига 17-турида "Шерлар" Олмалиқда АГМКдан 3:0 ҳисобида устун келишди.

Учрашув мезбонларнинг аниқ зарбаси билан бошланди. Григалашвилининг уринишидан кейин Суюнов тўпни қайтариб юборди. Дарҳол ташаббусни қўлга олган жамоамиз 7-дақиқада ҳисобни очди. Бикмаев тўпни дарвозага тепгач, Сергеевдан қайтган тўпни Козак жарима майдони ичидан дарвозага аниқ йўллади. Бўлим охиригача рақибдан Нурматов, жамоамиздан Машарипов, Черан ва Козакнинг зарбалари хавфли чиқди.

Иккинчи бўлимда тўпни назорат қилган "Пахтакор" 68-дақиқада орадаги фарқни оширди. Алижоновнинг Черан томон оширган тўпини қайтаришга уринган Йўлдошев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 79-дақиқада баҳсдаги охирги гол урилди. Козакнинг узатмасидан кейин чемпионат тўпурари Черан 19-тўпни киритди - 0:3.

"Пахтакор" барча мусобақаларни ҳисобга олганда сўнгги беш ўйиннинг барчасида рақибларидан йирик натижа билан устун келди. Дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган "Шерлар" 21 тўп киритишга эришишди.

АГМК - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:1)
17 август. Олмалиқ. ОКМК стадиони.
Ҳакамлар: Э.Турсунов, А.Сидоров, Ҳ.Набиев, Р.Чориев.
Назоратчи: А.Тамбовцев.
Комиссар: А.Аҳроров.
АГМК: Тўраев, Бойдуллаев, Қосимов (Ҳакимов, 72), Григалашвили, Сулаймонов, Раҳматов, Йўлдошев, Имомов (Тошматов, 78), Касминин, Зонич (Ж.Умаров, 60), Нурматов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Симич, Кримец, Сайфиев, Собирхўжаев (Асқаров, 81), Козак, Бикмаев (Ҳамдамов, 69), Черан, Машарипов (Ғофуров, 72), Сергеев.
Голлар: Козак, 7 - 0:1. Йўлдошев, 68-авт - 0:2. Черан, 79 - 0:3.
Огоҳлантиришлар: Кримец, 51. Йўлдошев, 66.