Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Бухоро". Превью

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 16-турида "Шерлар" Тошкентда "Бухоро"ни қабул қилишади.

Жамоалар ҳозирга қадар чемпионатлар доирасида 55 беллашувда тўқнаш келишган. Уларнинг 39тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 9 баҳсда кучлар тенг келган. 7 марта бухороликлар ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасига 122 тўп киритган жамоамиз 38 марта дарвозасидан гол ўтказиб юборган.

Тошкентдаги 27 баҳснинг 24тасида "Пахтакор" устун келган. 2 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Тошкентда "Бухоро" 1996 йилда ғалаба қозонган. Биринчи даврада Бухорода кечган ўйинда "Шерлар" 5:0 ҳисобида рақибни таслим этишганди.

Жамоамиз сафида дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. Акром Комилов ва Жавоҳир Сидиқов жароҳатини даволаётгани туфайли "Пахтакор"га ёрдам бера олмайди.

"Пахтакор" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашув 10 август, шанба куни "Пахтакор" стадионида 20:00да бошланади.