Клуб янгиликлари

Навоийда "Шерлар"нинг ажойиб ғалабаси

Клуб янгиликлари

Суперлига 15-турида "Пахтакор" Навоийда "Қизилқум"дан 5:0 ҳисобида устун келди.

Учрашув мобайнида катта ташаббусга эга бўлган жамоамиз буни натижада ҳам акс эттира олди. 11-дақиқада бурчакдан тўп ўйинга киритилгач, Симичнинг узатмасидан сўнг Кримец яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Марказий ҳимоячилар дуэти 17-дақиқада ушбу голнинг бошқача кўринишини намойиш этишди. Энди Кримец тўп оширди, Симич эса гол муаллифига айланди - 0:2. Бўлим якунигача Черан ва Сайфиевнинг зарбалари хавфли чиқди. Мезбонлардан Ярашев ва Маргиевнинг аниқ зарбаларидан кейин Суюнов тўпни қайтарди.

Иккинчи бўлимда ҳам кўплаб вазиятлар яратган "Пахтакор" уларнинг учтасидан унумли фойдаланди. 47-дақиқада Собирхўжаевнинг оширган тўпини Сергеев дарвозага йўллади. 62-дақиқада захирадан туширилган Ҳамдамов Сайфиевнинг пасини голга айлантирди. Ўйиндаги охирги гол Сергеев ҳисобига ёзилди. Игорь бу сафар Ҳамдамовнинг ажойиб узатмасидан кейин Черемисинни доғда қолдирди. 5:0 ҳисобида зафар қучган "Шерлар" яқин таъқибчидан 11 очкога ўзиб кетган. Суперлигада охирги 7 ўйиннинг 5тасида йирик ғалабага эришган "Пахтакор" шу беллашувларда 30 тўп киритишга эришди. 

"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 0:5 (0:2)
30 июль. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 4460 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазетдинов, О.Абдувосилов, Р.Нўъмонов, Ш.Ражабов.
Назоратчи: А.Клепиков.
Комиссар: А.Аҳроров.
"Қизилқум": Черемисин, Саноев, Тотадзе, Люстица, Мустафоев, Убайдуллаев, Жўраев, Усмонов (Давлатжонов, 50), Маргиев, Вацадзе (Шодиев, 89), Ярашев (Камолов, 53).
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Симич (Козак, 79), Кримец, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Машарипов, Черан (Ғафуров, 66), Бикмаев (Ҳамдамов, 59), Сергеев.
Голлар: Кримец, 11 - 0:1. Симич, 17 - 0:2. Сергеев, 47 - 0:3. Ҳамдамов, 62 - 0:4. Сергеев, 77 - 0:5.
Огоҳлантиришлар: Убайдуллаев, 24. Сайфиев. 24. Жўраев, 71. Ҳамдамов, 73. Вацадзе, 88.