Клуб янгиликлари

“Пахтакор” – “Қўқон-1912”. Превью

Клуб янгиликлари

Суперлига иккинчи даврасини "Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"га қарши ўйин билан бошлайди.

Чемпионатлар доирасида “Пахтакор” қўқонликларга қарши 27 учрашувда майдонга тушган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 15 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 7 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 5 марта имкониятни бой берган. "Қўқон-1912" дарвозасига 71 гол урилиб, 38 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 11тасида жамоамиз ғалаба қозониб, фақат бир бор имкониятни бой берган. Яна бир марта дуранг натижа қайд этилган.

Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:2 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2000 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" меҳмонларни шундай йирик ҳисобда доғда қолдирган.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасида 14-тур учрашуви 26 июль, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.