Клуб янгиликлари

"Пахтакор" АГМК билан назорат ўйинлари ўтказди

Клуб янгиликлари
Ўйинда жамоалар икки таркиб билан 60 дақиқадан тўп тепишди. Дастлабки беллашувда тўлиқ ташаббусга эга бўлган ва кўплаб вазиятларни юзага келтирган "Шерлар" рақиб дарвозасини 4 бор ишғол қилишди. Сергеев дублга эришган бўлса, Машарипов ва Симич ҳисобига биттадан гол ёзилди.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 4:0

"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Симич, Аъзамов, Алижонов, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Бикмаев, Машарипов, Черан, Сергеев.
Голлар: Сергеев 2, 29-пен, Машарипов 38, Симич 45.

Иккинчи ўйинда эса ёшлар ва жароҳатдан сўнг ўзини тиклаб бораётган футболчилар ҳам беллашувда иштирок этишди. Имкониятлар яратишда устунроқ бўлса-да, мазкур баҳсда жамоамиз гол ура олмади. Ўйин голсиз дуранг билан ниҳоясига етди.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 0:0

"Пахтакор": Қувватов, Йўлдошев, Кримец, Асқаров, Салимов, Абдуллаев, Козак, Ҳамдамов, Розиев, Канюк, Маҳмудҳожиев.

"Пахтакор" иккинчи даврани 26 июль куни Тошкентда "Қўқон-1912"га учрашув билан бошлайди.