Клуб янгиликлари

Маҳмудҳожиев ва Иминовда дебют голлар

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" тарбияланувчилари саналган икки футболчи асосий жамоа учун охирги ўйинларда дебют голларини уришди.

21 ёшли ҳужумчи Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев Қўқонда икки тўп киритган ҳолда жамоамизга Суперлигада жуда муҳим ғалабани келтирди. Бу ёш ўйинчининг асосий жамоа учун урган дастлабки голларига айланди. Эътиборлиси, у ўша куни майдонда 18 дақиқа ҳаракат қилди. Ўтган мавсумда Маҳмудҳожиев ёшлар лигасида тўпурарга айланганди.

Бухорода Лига Кубоги беллашувида тўп киритган Ҳумоюнмирзо Иминов ҳозирча чемпионат ўйинларида майдонга туширилмаганди. Бухорода у ҳам захирадан туширилди ва кўп ўтмасдан асосий жамоа сафида биринчи голини урди. 19 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумдан буён ёшлар жамоасида яхши ўйинлари билан кўпчиликнинг диққатини ўзига қаратганди.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиларидан Бобур Асқаров ва Руслан Розиев жорий мавсум Суперлигада дебютларини нишонлашди. Розиев ҳозирча жорий мавсумда чемпионатда майдонда ўйнаган энг ёш футболчи бўлиб турибди.