Клуб янгиликлари

Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муборак!

Клуб янгиликлари

Бугун, 27 июнь куни мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади. 

Юртимизда ҳар бир соҳанинг тараққий этиши - соҳага оид хабар ва янгиликлар, камчилик ва муаммолар, хулосаларни омма эътиборига тақдим этишда ОАВнинг жуда катта ўрни бор. Футбол соҳасида ҳам журналистларнинг олиб бораётган фаолиятини "Пахтакор" футбол клуби муносиб баҳолайди. Клубимиз ҳаётининг ёритиб борилишида ОАВга улкан миннатдорчилик билдирамиз.

Байрам муносабати билан "Пахтакор" футбол клуби мамлакатимизда фаолият юритаётган журналистларни, шулар қаторида спорт журналистларини касб байрамлари билан табриклайди!

Уларга сиҳат-саломатлик,  бахт ва омад, фаолиятларида янги муваффақиятлар тилаб қоламиз!