Клуб янгиликлари

Аёлларимизда дуранг

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" аёллар жамоаси Суперлига биринчи босқичи сўнгги турида "Локомотив" билан дуранг ўйнади.

Шарқий минтақада учинчи ўрин тақдирини ҳал қилиб берган учрашувда аёлларимизни дуранг ҳам қониқтирарди. Воҳидованинг ҳисобни очиб берган голига мезбонлар ўйин охирларида жавоб қайтаришди. Шу тариқа Рустам Арипов шогирдлари Шарқий минтақада босқичини учинчи поғонада якунлашди. Энди баҳслар ҳар икки минтақанинг тўрттадан кучли жамоалари иштирокида давом эттирилади.

"ЛОКОМОТИВ" – "ПАХТАКОР" - 1:1 (0:0)
Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони. 34 томошабин.
Ҳакам: Абдурашид Худойберганов (Тошкент).
"Пахтакор": Тўланова, Абдураимова, Ҳикматова (Ҳотамова, 79), Асқарова (Чунакова, 57), Тагирова (Ҳамдамова, 46), Воҳидова, Сема, Ҳолиқова, Абдусатторова, Турғунова, Бахтиёрова (Эркинова, 83).
Голлар: Воҳидова, 69 - 0:1. Суюнова, 82 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Бердиева, 45. Чунакова, 88.