Клуб янгиликлари

Элдор Суюнов: "Пахтакор"га яна ёрдам бераётганимдан хурсандман"

Клуб янгиликлари

Жароҳатдан сўнг яна асосий таркибда ўйнашга қайтган Элдор Суюнов сафга қайтиши, жамоа ва чемпионат хусусида фикрларини билдирди.

- Авваламбор, жароҳат олганимда ва ундан кейин тикланиш даврида менга жуда катта ёрдам берган яқинларим, жамоадошларим, мураббийлар штаби, раҳбариятдан тортиб жамоамизнинг ҳар бир ходимига, яна мухлисларимизга катта раҳмат. Шунингдек, миллий терма жамоа мураббийлар штабига ҳам раҳмат айтаман. Ўйин амалиётим йўқ бўлишига қарамай, улар менга ишонч билдиришди. Охирги 10 кунда 2 ўйинда иштирок этганим учун "Пахтакор" сафида катта қийинчиликка дуч келмадим. Жамоамга ёрдам бераётганимдан жуда хурсандман.

Айни пайтда жамоамиз жуда яхши ҳолатда. Биз ушбу суръатни чемпионат охиригача ушлаб туришимиз керак бўлади.

Жорий мавсум чемпионат яхши ўтмоқда деб ўйлайман. Жамоалар савиясини мусобақа жадвали кўрсатиб турибди.