Клуб янгиликлари

Бухорода ёшларимизнинг ажойиб ғалабаси

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 чемпионати 11-турида Бухорода йирик ғалабани қўлга киритди.

Ўйин бошидан бирин-кетин хавфли вазиятларни юзага келтирган ёшларимиз 8-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Эркинов яқин масофадан мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. 13 ва 23-дақиқаларда айнан Эркинов томонидан бошланган ҳужумни Розиев ва Рамазонов тўпни дарвозага киритган ҳолда самарали якунлашди. Ҳожимат шу куни киритилган барча голларда фаол иштирок этди.

Иккинчи бўлимда дастлаб Эркинов орадаги фарқни оширган бўлса, кейинроқ унинг узатмасидан кейин Ҳошимов бешинчи голни урди. Шу тариқа ажойиб ғалаба билан Станислав Кудряшов шогирдлари пешқадамлар сафида боришмоқда.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 0:5 (0:3)
Ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши).
"Бухоро": Насимов, Мўминов, Саидов, Шодмонов, Бозоров (Бобоев, 27), Сайфиддинов, Зайниддинов, Сатторов (Наврўзов, 17), Жўраев, Бешимов, Очилов (Воҳидов, 59).
"Пахтакор": Ҳамроев (Исақов, 71), Салимов (Мирсаидов, 61), Розиев (Мирзаев, 71), Мухторов, Рамазонов (Холматов, 69), Ҳошимов (Одилов, 69), Султонмуродов (Ҳамиджонов, 69), Эркинов, Йўлдошев (Турсунов, 61), Шамсиев, Иминов.
Голлар: Эркинов, 8 - 0:1. Розиев, 13 - 0:2. Рамазонов, 23 - 0:3. Эркинов, 57 - 0:4. Ҳошимов, 68 - 0:5.
Огоҳлантиришлар: Саидов, 12. Очилов, 16. Турсунов, 66.
Четлатиш: Зайниддинов, 10.