Клуб янгиликлари

Черан гол+пас тизимида етакчи

Клуб янгиликлари

Жорий мавсумда Драган Черан жамоамизнинг 15 голи урилишида бевосита иштирок этди.

Черан 2019 йил барча мусобақаларда рақиб дарвозасини 12 бор ишғол қилиб, уч марта голли узатма беришга улгурган. Марат Бикмаев ҳисобида 8, Игорь Сергеевда 4 гол мавжуд.

Энг кўп голли узатма ва гол билан якунланган охирги ҳаракат Жалолиддин Машариповга тегишли. У 9 бор шундай ҳаракатнинг уддасидан чиққан. Қуйида гол+пас тизимида футболчиларимизнинг ушбу мавсумда кўрсатган натижалари билан танишинг.

Драган Черан - 15 (12+3)
Жалолиддин Машарипов - 12 (3+9)
Марат Бикмаев - 9 (8+1)
Достонбек Ҳамдамов - 7 (1+6)
Игорь Сергеев - 5 (4+1)
Ҳожиакбар Алижонов - 2 (1+1)
Егор Кримец - 1 (1+0)
Марко Симич - 1 (1+0)
Жавоҳир Сидиқов - 1 (1+0)
Жасур Яхшибоев - 1 (0+1)
Одил Ҳамробеков - 1 (0+1)
Фарруҳ Сайфиев - 1 (0+1)
Шерзод Аъзамов - 1 (0+1)