Клуб янгиликлари

"Омадли мухлис" акцияси ғолиблари совғаларини олишди

Клуб янгиликлари
Уй ўйинларига мухлисларни жалб этиш йўлида "Пахтакор" футбол клуби турли акциялар ўтказишда давом этмоқда.

10-турда ўтказилган "Пахтакор" - АГМК учрашуви танаффуси пайтида стадионга ташриф буюрган ишқибозлар "Омадли мухлис" акциясида иштирок этиб, совғаларга эга чиқишди. Уларга клуб рамзи тушириган футболка, тўп ва бош кийимлари тақдим этилди.  

Биз ғолиблар - Дилбар Мирзараҳимова, Отабек Отавуллаев, Бекзод Исматов ва Отабек Юнусовни табриклаймиз.

Уй ўйинларида шундай акциялар ташкил этишда давом этамиз. Стадионга келинг ва сиз ҳам унда ғолиб чиқишингиз мумкин!