Клуб янгиликлари

Ёшлар баҳсида голларга бой дуранг

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва АГМК U-21 жамоалари ўртасидаги беллашувда голларга бой дуранг кузатилди.

Биринчи бўлимда устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Рамазонов, Розиев ва Иминовнинг хавфли зарбаларидан кейин Абдулов тўпни қайтарди. 33-дақиқада жарима майдонида Эркиновга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтидан Салимов унумли фойдаланди.

Иккинчи бўлим бошида эса устунлик меҳмонлар тарафига ўтди. Жасур Умаров жарима зарбасини аниқ амалга оширган бўлса, Абдулҳамидов қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага буриб юборди. Ҳакам томонидан қўшилган дақиқаларда "Пахтакор"дан Мирзаев мувозанатни тиклади - 2:2.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 2:2 (1:0)
25 май. "Қибрай" стадиони. 
Ҳакам: Илья Ильин.
"Пахтакор": Исақов, Йўлдошев, Салимов, Эркинов, Абдусаломов (Мирзаев, 81), Иминов, Рамазонов, Одилов (Ҳошимов, 72), Розиев, Мухторов, Султонмуродов (Ҳамиджонов, 88).
АГМК: Абдулов (Зиёвиддинов, 46), Пиримов (Абдулҳамидов, 46), Алақулов, Ж.Умаров, Ш.Умаров (Акбаров, 80), Жумабоев, Иноятов (Бегимов, 72), Абдунабиев (Наримонов, 86), Имомов, Бердиқулов, Тошпўлатов.
Голлар: Салимов, 33-пен - 1:0. Ж.Умаров, 54 - 1:1. Абдулҳамидов, 66 - 1:2. Мирзаев, 90+2 - 2:2.
Огоҳлантиришлар: Тошпўлатов, 36. Абдусаломов, 37. Бердиқулов, 37. Ж.Умаров, 57. Йўлдошев, 90+2.