Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигаси: гуруҳимиздаги вазият ҳақида

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 6-турида 20 май куни Саудия Арабистонида "Ал Аҳли" жамоаси меҳмони бўлади.

"Садд" ҳозирча нимчорак финал йўлланмасини ҳал этиб бўлган. Иккинчи йўлланма учун кураш "Ал Аҳли" ва "Пахтакор" ўртасида кечади. Жиддада жамоамиз дурангга эришган тақдирда ҳам навбатдаги босқич иштирокчисига айланади. Агар ғалаба қозонсак ва "Садд" Эронда мағлубиятга учраса, нимчорак финалга гуруҳ пешқадами сифатида йўлланмага эга чиқамиз.

Гуруҳда биринчи ўринни эгалласак, нимчорак финалда Қатарнинг "Дуҳайл", иккинчи поғонани қўлга киритган тақдиримизда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши ўйинлар ўтказилади.