Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва Red Metal AG ҳомийлик шартномаси имзолади

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" футбол клуби ҳомийлик ва ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш ва ўстириш устида иш олиб бормоқда.

Навбатдаги муваффақиятли лойиҳа сифатида Red Metal AG Amalco Group Company билан титуль ҳомийлиги борасида шартнома тузилганини таъкидлаш мумкин.

Пайшанба куни "Пахтакор" ФК бош директори Дмитрий Адисман Red Metal AG Amalco Group Company вакили Васа Радженович билан учрашди. Унда томонлар клубни ривожлантириш борасида режаларни муҳокама қилишди. Ҳомийдан олинадиган пул клуб тузилмасини ўстириш ва футбол академияси фаолиятини ривожлантиришга сарфланади.