Клуб янгиликлари

"Андижон" - "Пахтакор". Превью

Клуб янгиликлари

Суперлига 9-турида "Пахтакор" Андижонда "Андижон" меҳмони бўлади.

Жамоалар чемпионатлар доирасида 46 беллашувда майдонга тушишган. "Шерлар" 34 ўйинда зафар қучишган, 8 баҳсда дуранг қайд этилган ва 4 марта рақиб кучлироқ келган. Ўзаро ўйинларда 112 гол урган "Пахтакор" 34 тўп ўтказиб юборган. Сафардаги беллашувларда жамоамиз 14 ғалаба, 5 дуранг ҳамда 4 мағлубиятни қайд этган.

Ҳар икки жамоа сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас. "Пахтакор"дан Садриддин Абдуллаев ва Жавоҳир Сидиқов жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборишади. 

"Андижон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 16 май, пайшанба куни Андижондаги "Соғлом авлод" стадионида соат 18:30да бошланади.