Клуб янгиликлари

Жалолиддин Машарипов бирга-бир курашларда етакчи

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Чемпионлар Лигасида бирга-бир курашларда энг кўп устун келган футболчи бўлиб турибди.

Ўтган учрашувлар мобайнида Жалолиддин 57 марта рақиблар билан бирга-бир ҳолатда курашда муваффақ қозонган. Бу жорий мавсумда Чемпионлар Лигасидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Умид қиламизки, у жамоамизнинг ушбу мусобақада юришини давом эттиришига ўз ҳиссасини қўшади.