Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Икки бўлимда турлича ўйин кўрсатдик"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи "Металлург" билан баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйлашимча, иккита ҳар хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчисида тезкорлик билан жуда яхши ўйнадик. Кўплаб вазиятлар яратилди. Аммо ҳужумни якунловчи охирги зарбани беришда оқсамоқдамиз. Танаффусдан кейин бироз толиқиб қолдик ва ўйинимиз анча секинлашди. Шунга қарамай, рақиб дарвозамиз томон деярли аниқ зарба бергани йўқ. Бунга йўл қўймадик. Биз ҳам хавфли вазиятлар содир этолмадик. Жамоа ҳар 3-4 кунда футбол ўйнамоқда. Жамоа жисмонан яхши даражада. Биз энди келаси ўйин ҳақида бош қотирмоқдамиз.

"Персеполис" билан ўйинга нафақат жисмоний тарафлама, балки руҳан ҳам анча тетиклашиб оламиз. Бу эса футболчиларга тикланиб олиш жараёнини осонлаштиради. Биринчи навбатда мен Чемпионлар Лигасида "Персеполис"га қарши учрашувда кўп минглаб ишқибозлар қўллаб-қувватловидан умид қиламан. Ўйлайманки, ўзбекистонлик минглаб футбол мухлислари бизга ишқибозлик қилишади. Стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлашади. Бу биз учун жуда муҳим ўйинга айланади. Шу ўринда ПФЛга ўйинни бизнинг фойдамизга мослаб олдинроққа кўчиргани учун раҳмат айтаман. Бир кун ортиқча дам олиш имкониятига эга бўлганимиздан хурсандман.