Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Биз юқори савияда ўйнай олишимизни кўрсатдик"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи "Ал Садд" билан баҳсдан кейинги матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

- Ажойиб футбол оқшоми бўлди, минглаб мухлислар, ажойиб об-ҳаво. Биз футболни яхши кўрадиган жамоага қарши ўйнадик. Шундай жамоага қарши ўйнаш доим ажойиб. Ўйлашимча, биз ҳам савиямизни намойиш этдик. Юқори савияда ўйнай олишимизга ишониш керак.

Бугун биз характер кўрсатдик. Икки марта ҳисобда ортда қолиб ҳисобни тенглаштира олдик. Йигитлар тезкор ўйин намойиш этишди. Умуман олганда, яхши ўйин бўлди.

Ҳа, рақиб сафида жаҳон юлдузлари ўйнашди. Аммо улар билан тенгма-тенг ўйнашимизга ўзимиз ишонишимиз керак. Ғалаба қозонишни ўрганиш лозим. Ўзбек халқи очиқ ва ҳужумкор ўйинни яхши кўради. Бу бизнинг услубимиз ва кўплаб ҳужум қилиб ғалаба қозонишимиз керак.

Албатта, тезкор гол ўтказганимиз доим таъсир қилади. Хави ҳақиқий, футбол афсонаси. Унга ярим метр бўш жой қолдирсангиз етарли эканини кўрдик.

Ўтказиб юборилган голларда Қуввтовни айбламаган бўлардим. Хави Касильяс ва бошқа кучли дарвозабонларга ҳам гол урган. Бу ерда маҳорат ўз сўзини айтди.