Клуб янгиликлари

“Пахтакор”нинг Қатар клублари билан тўқнашувлари

Клуб янгиликлари

“Шерлар” Қатар жамоалари билан халқаро мусобақаларда фақат Чемпионлар Лигасида тўқнаш келган.

“Пахтакор”нинг Қатарнинг 5 клубига қарши жами 14 учрашувда майдонга тушган. “Гарафа” билан энг кўп дуч келган – 6 бор. “Қатар”, “Садд”, “Араби” ва “Лаҳвия” билан эса иккитадан учрашув ўтказилган. Бу ўйинларда 5 ғалаба, 4 дуранг ва 5 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 21 марта ишғол қилиниб, 19 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентда Қатар жамоаларига қарши олти беллашув бўлиб ўтган. Улар 4 ғалаба ва 2 дуранг қайд этилган. 12 тўп киритилган ва 4 гол қўйиб юборилган. Қуйида ”Пахтакор” билан тўқнаш келган Қатар клублари ва натижалар акс этган.

“Ал Гарафа” - 3:0, 3:4, 2:2, 2:0, 0:1, 1:2
“Қатар” СК - 1:0, 0:0
“Ал Садд” - 1:1, 1:2
“Ал Араби” - 3:1, 1:0
“Лаҳвия” - 1:3, 2:2

“Ал Садд”га қарши ўйинлар 2011 йил гуруҳ босқичига тўғри келган. Дохада мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишган бўлса, Тошкентда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Голларга Темурхўжа Абдухолиқов ва Станислав Андреев муаллифлик қилган. Ўшанда ҳар икки учрашув қайдномасига киритилган футболчилардан Владимир Козак, Игорь Сергеев ва Егор Кримец ҳамон “Пахтакор”да ўйнаётган бўлсалар, “Садд” таркибида Саад Ал Шиб, Абдулкарим Ҳассан ҳамда Ҳассан Ал Ҳайдосни кўриш мумкин.