Клуб янгиликлари

Яна бир дербида ғалаба

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Суперлиганинг 2-турида "Бунёдкор"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйин бошида рақибдан кўра фаолроқ ҳаракат қилган "Шерлар" 17-дақиқада ҳисобни очишди. Машарипов бошлаган ҳужумни Бикмаев тўпни жарима майдонига ошириб давом эттирди. Ҳимоячилардан эпчил ўйнаган Ҳамдамов яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади. Бу Достонбекнинг "Пахтакор"даги биринчи голига айланди. Кейинроқ Машарипов ва Чераннинг зарбаларига аниқлик етишмади. 35-дақиқада бурчак зарбасидан кейин "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштирди. Мираҳмадов боши билан гол урди - 1:1.

Иккинчи бўлимда ўйинни яхшироқ назорат қилган жамоамиз 63-дақиқада ғалаба тўпини киритди. Машарипов оширган тўпни Черан боши билан дарвозага жойлади. Қолган вақт давомида "Пахтакор"да баъзи имкониятлар юзага келди, аммо улардан фойдаланиш насиб этмади. Шу тариқа "Шерлар" чемпионатда мавсумни дербидаги ғалабалар билан бошлашди.

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (1:1)
31 март. "Пахтакор" стадиони. 18770 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ш.Насибуллаев.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Комиссар: А.Давиденко.
"Бунёдкор": Зуҳуров, Қобилов, Ғофуров, Аҳмадалиев, Жалолиддинов (Азимов, 78), Ғиёсов, Қаҳрамонов (Рихсибоев, 62), Мираҳмадов, Қодирқулов, Тўхтасинов, А.Абдуллаев (Иззатов, 43).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Кримец, Козак, Сайфиев, Абдуллаев (Собирхўжаев, 46), Ҳамробеков, Машарипов, Черан, Ҳамдамов (Яхшибоев, 84), Бикмаев (Сидиқов, 60).
Голлар: Ҳамдамов, 17 - 0:1. Мираҳмадов, 35 - 1:1. Черан, 63 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Қодирқулов, 4. Кримец, 82.