Клуб янгиликлари

"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувига марҳамат!

Клуб янгиликлари
31 март куни "Шерлар" Суперлигада 2-тур баҳсини ўтказишади.

Суперлигада мавсумни "Локомотив" устидан ажойиб ғалаба билан бошлаган жамоамизни бу турда яна бир Тошкент дербиси кутиб турибди. "Пахтакор" бу сафар "Бунёдкор"га қарши майдонга тушади. Ўйин "Пахтакор" стадионига кўчирилгани ҳақида маълумот берилган. Беллашувда ҳамшаҳарларимиз номинал мезбон сифатида ҳаракат қилишади. Биз эса доимо шиддатли курашлар остида кечиб келган дербига ишқибозларни таклиф этиб қоламиз. Якшанба куни бўлиб ўтадиган учрашувда жамоалар ҳужумкор футбол намойиш этишларига шубҳа йўқ. Чиройли ўйинлар кўрсатаётган "Пахтакор" буни давом эттиришга интилади.

31 март, якшанба куни 17:00да бошланадиган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувини ўтказиб юборманг!