Клуб янгиликлари

Назорат ўйинида "Қўқон-1912" мағлуб этилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" назорат учрашувида "Қўқон-1912" жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Терма жамоалар билан боғлиқ танаффус сабабли футболчилардаги ўйин амалиётини сақлаб туриш мақсадида назорат ўйини ўтказилди. Баҳс бошидан ташаббусга эришган "Шерлар" 20 дақиқа ичида икки тўп киритишди. Дастлаб Комиловнинг жарима майдонига оширган тўпини Сергеев яқин масофадан дарвозага йўллади. 20-дақиқада эса Собирхўжаевнинг узатмасидан сўнг Черан жарима майдони марказидан аниқ зарба бериб, орадаги фарқни оширди. Танаффусга қадар жамоамиз яна 2-3 қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлим бошида Эркинов ҳисобни қисқартирди. 66-дақиқада рақиб ҳимоясида йўл қўйилган хатодан Черан унумли фойдаланди. Шу тариқа учрашув 3:1 ҳисобида "Пахтакор" фойдасига ҳал бўлди.

"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 3:1 (2:0)
"Пахтакор": Суюнов (Исақов, 70), Комилов (Асқаров, 25), Козак, Аъзамов, Салимов, Абдуллаев (Аҳмадов, 46), Собирхўжаев, Синдаров, Маҳмудҳожиев (Розиев, 75), Черан, Сергеев.
Голлар: Сергеев, 13 - 1:0. Черан, 20 - 2:0. Эркинов, 46 - 2:1. Черан, 66 - 3:1.