Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида меморандум имзоланди

Клуб янгиликлари
20 март куни "Пахтакор" футбол клуби ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида меморандумга имзо чекилди.

"Пахтакор" футбол клуби охирги пайтларда мухлисларни стадионга жалб этиш ва оммавий футболни ривожлантириш устида фаол ишлашга интилиб келмоқда. Ўз навбатида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи барча соҳаларда ёшларга имконият яратиш ва кўмак беришда ўз фаоллигини кўрсатмоқда. Ташкилот спорт, хусусан, футболнинг оммавийлигини ошириш мақсадида турли мусобақалар, учрашув ва тадбирлар ташкил этиб келади. Ёшларни спортга йўналтириш, уларнинг қизиқишини оширишда бу ташкилотнинг тутган ўрни аҳамиятли. Шу сабабли бундан буён "Пахтакор" футбол клуби ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида ҳамкорлик алоқалари расман йўлга қўйиладиган бўлди. Умид қиламизки, ушбу ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам самарали бўлади.