Клуб янгиликлари

"Пахтакор" сариқ-кўк либосда ўйнайди

Клуб янгиликлари
Осиё Чемпионлар Лигаси 2-саралаш босқичи ўйинидан аввал жамоалар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда учрашув комиссари "Пахтакор" ва "Эйр Форс" жамоалари вакиллари билан баҳсни ташкил этишдаги турли ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашди ва ОЧЛ қоидалари билан яна бир таништириб ўтди. Жамоаларнинг либосларига аниқлик киритилди. "Пахтакор" майдонда сариқ-кўк рангли либосларда ҳаракат қилади. Дарвозабонимиз қизил футболка ва қора шортидан фойдаланади. Рақиб эса кўк-яшил рангли футболкаларда ўйнайди.

Учрашув асосий вақти дуранг билан тугаган тақдирда қўшимча бўлимларга мурожаат қилинади. Қўшимча бўлимларда жамоалар яна бир футболчи алмаштириш имкониятига эга бўлишади.