Клуб янгиликлари

"Шерлар" тайёргарликда давом этишмоқда

Клуб янгиликлари

Якшанба куни "Пахтакор" машғулотни асосий стадион майдонида ўтказди.

Футболчилар Шота Арвеладзе бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида кўрсатмаларни бажаришди. Одатий қизишиб олиш машқларидан кейин ўйинчилар яқинлашиб келаётган учрашувда асқотиши мумкин бўлган турли жиҳатлар устида ишлашди. Тактик ҳолатлар билан машқларда "Эйр Форс"га қарши беллашувда қўллаб кўриладиган услуб амалда қўллаб кўрилди. Жамоа яхши кайфиятда ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.