Клуб янгиликлари

"Брондбю"га имконият бой берилди

Клуб янгиликлари
БАА йиғини доирасида "Пахтакор" биринчи назорат ўйинини ўтказди.

Даниянинг "Брондбю" жамоасига қарши учрашув тенг курашлар остида кечди. Дастлаб рақиб, сўнг жамоамиз ташаббусни қўлга олди. Биринчи бўлимда Абдураҳимов, Яхшибоев ва Ҳамдамовнинг зарбалари анча хавфли, бироқ ноаниқ чиқди.

Танаффусдан кейин данияликлар ҳисобни очишди. Юар бирга-бир вазиятда Қувватовни доғда қолдирди. Шундан сўнг ташаббусни қўлга олган "Пахтакор" ҳисобни тенглаштириш учун имкониятларга эга бўлди, бироқ улардан фойдалана олмади.

"ПАХТАКОР" - "БРОНДБЮ" - 0:1
Гол: Юар 64.
"Пахтакор": Қувватов, Комилов (Салимов, 82), Аъзамов, Кримец, Сайфиев (Алижонов, 60), Раҳматуллаев (Аҳмадов, 30), Собирхўжаев (Синдаров, 82), Абдураҳимов (Аҳмедов, 60), Ҳамдамов, Яхшибоев, Бикмаев (Сергеев, 60).
"Брондбю": Беллот, Юнг, Аражуури, Скиппер, Менса, Виген, Радошевич, Ҳалими, Мухтар, Лаурсен, Эрцег.